Рамоснинг обрўси янги келадиган мураббий учун катта тўсиқми?

«Реал Мадрид» сардори кўпчиликнинг фикрича майдондан ташқарида катта обрўга эга, шу сабабли унга қарши бўлишдан кўра у билан бирга бўлган афзалроқ. Клубга келадиган янги бош мураббий мана шу факторни ҳам ҳисобга олиши шартми? Қуйида бу мавзуни муҳокама қиламиз.

Хулен Лопетегининг клубдаги паст кўрсаткичлари туфайли истеъфога чиқишида Серхио Рамосдан унинг қўллаб-қувватлаши ёрдам бериш-бермаслиги ҳақида саволга тутилди. «Мени фикримни сўрашса айтаман. Аммо менинг фикрим мураббийнинг ишида давом этишига жиддий таъсир қилади деб ўйламайман.» – деди испаниялик ҳимоячи.

Бу эса амалда ўз исботини топди десак бўлади. Ўтган якшанба кунги «Эль Классико»дан кейин Рамос ва бошқаларнинг қўлллаб-қувватловига қарамай Лопетеги ўз лавозимидан озод этилди.

«Реал Мадрид» сардори кўпчиликнинг фикрича майдондан ташқарида катта обрўга эга, шу сабабли унга қарши бўлишдан кўра у билан бирга бўлган афзалроқ.

Аммо Рамос ва унинг жамоадошлари жамоатчилик томонидан танқид қилинган вазиятлар ҳам бўлган.

Моуриньо бир вақтлар уни «Барселона»га қарши ўйинда нотўғри қарор қабул қилишда айблаганди. Ҳимоячи эса мураббийнинг билимини шубҳа остига олиб, у ҳеч қачон юқори савияда ўйин кўрсатмаганини барчага маълум қилганди.

Моуриньонинг Рамос ва кейинчалик сардор Икер Касильяс билан муносабатлари шу даражада совуқлашиб кетгандики, улар 2013-йилда Флорентино Перес олдига бориб «июнда ё у кетади, ё биз кетамиз» дея ультиматум қўйишганди.

Ушбу хабар маълум вақт матбуотда айланиб юрди. Бу мадридликлар ички муҳитининг нечоғлик дарз кетгани, португалиялик мураббийнинг бир қанча футболчилари билан муносабатлари жиддий тус олгани ҳамманинг оғзидан тушмасди.

Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Рамоснинг 2015-йилда Икер Касильяснинг кетиши ортидан таъсири борган сари ортиб борди.

13 йил олдин «Севилья»дан «Сантьяго Бернабеу»га кўчиб ўтган ҳимоячи Мадридда ҳатто клуб президентидан ҳам кўп вақт фаолият кўрсатиб келмоқда. Клуб хўжайини кийиниш хонасидаги муҳитни ўзгартирмоқчи бўлса албатта Рамосдан маслаҳат сўрамоқда.

У майдонда ва майдон ташқарисида «Реал» етакчиси ҳисобланади. У бош музокарачи, энг муҳим ҳимоячи ва пойтахт матбуоти бош фигураси. Кимдир «Реал»га «тош отса», Рамос биринчи бўлиб жавоб қайтаради.

У янги трансфер вакиллари ёки клуб академиялари тарбияланувчилари билан кўришадиган биринчи футболчи бўлади. У «Реал» учун ўйнаш нима эканлигини яхшилаб тушунтириб берадиган футболчи.

Стадионга ташриф буюрганлар Рамоснинг таянчи ҳисобланади. Энг яхши футболчилар ҳам ҳуштакбозлик қилиниши мумкинлигини билади ва буни қабул ҳам қилади.

Айнан у барча даврларнинг энг яхши тўпурари Криштиану Роналдуга нисбатан ҳуштакбозлик қилган мухлисларни ҳимоя қилиб чиққанди.

«Улар нега Криштиануни ҳуштакбозлик билан қарши олишганини тушунаман. Нега бўлмасин? Улар менга ҳам шундай қилишган.» – дея таъкидлаганди жамоа сардори.

«Улар Маноло Санчис, Камачо, (бразилиялик) Роналдо, Зиданларга ҳуштакбозлик қилишган. Мухлислар ҳаммага қарши ҳуштакбозлик қилишган.»

Мадридликлар мухлислари Рамосни Ла Лиганинг сўнгги турида «Вальядолид»га қарши ўйин бошида ва давомида ҳам ҳуштакбозлик билан қарши олишди. Бу ундан аввалги турда «Камп Ноу»даги кучсиз ўйинига билдирилган муносабат дея қабул қилиш керак.

Шунингдек, унинг келиши кутилаётган Антонио Контега нисбатан билдирган фикрлари танқид остига олинганини тушуниш мумкин. Авторитар, тартибли ва ташкилий жиҳатдан кучли бўлган Контени Рамос келишига ўзига хос тарзда жавоб қайтарганди.

Бироқ Рамос танқидлардан сақланишга иммунитети бор. Сабаби у танқидларни қабул қилишга ва муроса йўлини танлашга уста.

Шу сабабли ҳам ёмон натижалардан кейин матбуот танқидларидан камроқ панд ейди. У йиллар давомида бунга эришди.

Рамос эҳтимол майдонда муроса танламайдиган характерини намойиш қилар, бироқ ундан ташқарида ҳимоячи жамоа манфаати учун яхши бўлган йўлни танлайди ва қўллаб-қувватлайди.

У Контенинг тайинланишига қарши чиққани Лопетеги тарафдори эканлигидан эмас, албатта. Унинг гаплари италиялик мутахассиснинг «Реал»даги иши қийинчиликка учрашини ҳам англатмайди.

Олдинги мураббийлар келган вақтда ҳам Рамос уларни ёқтирмасада клубга қўлидан келганича ёрдам бериб келган.

У шунчаки сардор бўлиш билан бирга, футболчи ҳам. Ютқазишни эмас ғалаба қозонишни истайди. Шунинг учун унга қарши бўлгандан кўра у билан бирга бўлган афзал. Антонио Конте эса унинг гапларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!