Расман! "Атлетико" янги ҳимоячи билан шартнома имзолади ва дарҳол уни...
Вигонинг “Сельта” клуби ҳимоячиси Хонни Кастро фаолиятини “Атлетико”да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчи “матрасчилар” билан 6 йиллик шартнома имзолаган. Қизиғи, “Атлетико” ушбу футболчини дархол “Вулверхэмптон” клубига ижарага бериб юборди.
Маълумот учун, Кастро ўтган мавсум Ла Лигада жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар