Расман: Азиз Ғаниев Осиё ўйинларида иштирок этмайди
Аввал хабар берилганидек, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди.
Мазкур йиғинга бир қатор футболчилар жалб қилинди. Улар орасида "Насаф" вакили Азиз Ғаниев ҳам бор эди. Бироқ, терма жамоа ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Осиё ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида маълум қилинди.
Маълумот учун, XVIII Осиё ўйинлари шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.
Фикрлар