Расман! "Эвертон" Андре Гомешни ижарага олди

Португалиялик футболчи бир мавсумни ижара асосида "ирислар" сафида ўтказади. Бунинг учун эса "Барселона"га 2,25 млн евро тўланади.

Бундан ташқари футболчининг ойлик-маошлари ҳам инглиз клуби гарданида бўлади.

Маълумот учун, Гомеш 2016 йил "Валенсия"дан "Барселона" сафига кўчиб ўтган эди ва илк мавсум Ла Лигада 16 та баҳсда иштирок этади. Ўтган мавсум эса "блаугранаслар" сафида Ла Лигада 6  та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!