Расман! Фернандо Торрес япон клуби билан шартнома имзолади (ФОТО)

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Фернандо Торрес фаолиятини Япония чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 34 ёшли испаниялик футболчи “Саган Тосу” клуби билан шартнома имзолаган. Маълуи бўлишича Торрес янги жамоаси сафида йилига 6,2 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бошқа бир испаниялик футбол юлдузи Андрес Иньеста кунчиқар юртнинг “Виссел Кобе” жамоаси билан шартнома имзолаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию