Расман! “Навбаҳор” россиялик футболчи билан шартнома имзолади

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби трансферлар “ойнаси” даврида ўз таркибини яна кучайтирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 26 июнь куни кечқурун наманганликлар таркибига яна бир хорижлик футболчи қўшилди. Россиялик ҳимоячи Игорь Голбан жамоа билан шартнома имзолади.

"Насаф" легионери "Навбаҳор"га ўтади

Голбан 1990 йил 31 июлда Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Сочи - 04” (2008), “Жемчужина - Сочи” (2009-2011), “Локомотив” (2011-2016), “Шинник” (2013-2014), “Химки” (2014), “Сочи” (2014), Чехиянинг “Сигма” (2012-2013), Ўзбекистоннинг “Қўқон-1912” (2015), “Навбаҳор” (2016 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йилнинг 1-давраси) клублари сафида тўп тепган.

Игорь 2016 йилнинг 1-даврасида ҳам “лочинлар” таркибида тўп тепиб, 14та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урганди. Шундан кейин эса фаолиятини қаршиликлар таркибида давом эттирганди. Голбан “аждарлар” сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп муаллифига айланганди.

Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” таркибида 5-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!