
Расман: "Пахтакор" Ҳусниддин Ғофуров билан 2 йиллик шартнома имзолади
Ўтган мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ўтказган ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Пахтакор" аъзосига айланди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати маълум қилди.
21 ёшли футболчи билан икки йиллик келишувга эришилди. Ғофуров 2016 ва 2017 йилги мавсумларда "Нефтчи" таркибида 19 учрашувда майдонга тушган. У 23 ёшгача бўлган терма жамоада асосий ҳимоячилардан бири саналади ва айни пайтда Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳусниддин Ғофуров ҳақида маълумот
Туғилган санаси: 20.03.1997
Туғилган жойи: Фарғона
Ўйнаган жамоаси: 2016-17 "Нефтчи" (19 учрашув)
Комментарии