Расман! Тьерри Анри "Монако" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди

Тьерри Анри "Монако" клуби бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоани вақтинча Франк Пасси шуғуллантириб туради.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли франциялик мутахассис жамоа бошқарувига ўтган йилнинг 13 октябрь куни келган эди. Ўтган давр мобайнида эса "Монако" унинг қўл остида 20та ўйин ўтказди ва шуларнинг бор йўғи 4тасида ғалаба қозонди, 5 марта дуранг қайд этди ва 11 марта мағлуб бўлди.

Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатининг ортда қолган 21та тур якунларига кўра 15 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
25/01/2019 09:41
Sky эксперти ва хакикий мураббийлик орасида катта фарк борлиги яна бир марта тасдикланди. Биринчи эксперимент Гарри Нэвилл эди