Расман! Тите Бразилия терма жамоаси билан шартномани узайтирди

Бразилия футбол конфедерацияси жамоа бош мураббийи Тите билан келишувни узайтирди, дея хабар беради CBF расмий сайти.

"Пентакампионлар" ЖЧ-2018 чорак финалида Бельгия термасига (1:2) мағлуб бўлганига қарамасдан 57 ёшли мутахассисга янги 4 йиллик шартнома таклиф қилган эди. Бу келишув Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 турниридан сўнг якунига етади.

У Бразилия терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олмагани учун ўз лавозимидан бўшатилмаган учинчи мураббийга айланди.

Бельгияга қарши ўйинда илк марта Тите жамоаси иккита тўп ўтказиб юбордию Умимий ҳисобда унинг қўл остида жамоа 26 ўйинда 20 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!