Расман! Хесе яна Испанияга қайтди

Испаниянинг "Бетис" клуби ПСЖ вингери Хесени ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи севильяликлар сафида мавсум якунига қадар ижара асосида тўп суради. Қайд этиш лозимки, Хесени  "Бетис"да шахсан жамоа бош мураббийи Кике Сетьен кўришни хоҳламоқда. Боиси, Хесе "Лас Пальмас"да айнан мана шу мураббий қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, парижликлар Хесени 2016 йил “Реал”дан 25 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум ПСЖ сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!