Равшан Эрматов бошқарадиган биринчи ўйин маълум
Бугун 5 январь куни БААда Осиё Кубоги старт олиши ҳақида хабарингиз бор. Бугун очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашади. Ушбу учрашувни иорданиялик Адҳам Муҳаммад бошқариб боради.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, 6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрда беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).
Фикрлар