"Реал" 20 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиос фаолиятини Испания давом эттиради. 

Tecno

TyC Sports нашрининг хабар беришича, 20 ёшли аргентиналик футболчи қишки трансферлар чоғида “Реал” Мадрид аъзосига айланади.

Маълумотларга кўра, Эксекиэльнинг товон пули 15 миллион еврога тенг, бироқ  “қироллик клуби” ушбу футболчининг трансфери учун 20 млн евро тўлашни режалаштирмоқда.

Бироқ, Паласиос расман “Реал” аъзосига айланса ҳам мадридликлар уни мавсум якунига қадар "Ривер Плейт"га ижарага беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!