“Реал” 21 ёшли аргентиналик футболчини “нишонга олди”

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Велес Сарсфилд” клубининг аргентиналик футболчиси Матиас Варгасга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, “Қироллик клуби” скаутлари футболчи ҳақида ижобий ҳисоботларни жамлаган. Ушбу ҳисоботлар асосида “Реал” аргентиналик 21 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, ёш иқтидор эгасига “Ювентус”, ПСЖ ва “Ливерпуль” каби гранд жамоалар ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!