"Реал" 36 ёшли Давид Вилья билан шартнома имзолаши мумкин
АҚШнинг "Нью-Йорк Сити" клубида тўп сураётган ҳужумчи Давид Вилья яна ватанига қайтиши ва фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 36 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби”нинг қишки трансферлар давридаги ҳужум чизиғини кучайтириш учун харид қилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига кириб қолган. Мадридликларга маъқул келаётган яна бир жиҳати Вильянинг январда АҚШ клуби билан шартномаси якунига етади ва “Реал” уни мутлақо текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Вилья жорий мавсум "Нью-Йорк Сити"да жами 27та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар