"Реал" "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Айнтрахт" форварди Лука Йовичга қизиқиб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” 21 ёшли сербиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ қўлга киритмоқчи. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Бавария", "Барселона" ва "Ливерпуль" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, "Айнтрахт" Йовични 2017 йил 200 минг евро эвазига “Бенфика”дан ижарага олган эди. Энди франкфуртликлар мавсум якунлангач уни 13 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. Шундан сўнг улар Йовични 40 млн еврога сотиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Йович жорий мавсум 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар