“Реал” Бэйлни 170 млн еврога сотмади
Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг уэльслик вингери Гарет Бэйл борасида юборилган 170 млн евролик таклифни рад этди.
Хабарларга қараганда 29 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" клуби ўз сафида кўришни хоҳлаган. Бироқ, манкуанликларнинг 170 миллион евролик таклифи “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес томонидан рад этилган.
Маълумот учун, Бэйл ўтган мавсум “Реал” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар