
"Реал" "Челси"нинг икки футболчиси учун 100 миллион таклиф қилмоқда
"Челси" клуби дарвозаони Тибо Куртуа ҳамда хавбек Виллиан фаолиятини Мадриднинг "Реал"да давом эттириши мумкин.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, мадридликлар икки футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишган.
Хабарларга кўра, Куртуанинг трансфери бўйича музокаралар тўхтатилган, бунга сабаб "Челси" унга ҳали ўринбосар топгани йўқ.
Агар яқин орада Тибога ўринбосар топилмаса, у жорий мавсум ҳам "аристократлар" дарвозасини ҳимоя қилади ва кейинги мавсум эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Фикрлар