"Реал" Модричнинг жамоада қолишига шаъма қилди (ФОТО)

Мадриднинг “Реал” клуби хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг жорий трансферлар даврида жамоадан кетмаслигига шаъма қилди.

Аниқроғи, “қироллик клуби” расмий твиттери айнан 32 ёшли хорватиялик футболчининг сурати билан жамоанинг янги мавсум учун тайёрланган 3-либоси сотуви бошланганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Модрич тез орада "Интер"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!