"Реал Сосьедад" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

  • 19 март, 2018, 13:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби бош мураббийи Эусебио Сакристана ўз лавозимидан озод этилди.

Tecno

Таъкидлаш лозимки, мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган басклар примеронинг 29та туридан сўнг 33 очко билан 15-поғонасига тушиб кетишди. Улар ўтган сўнгги турда ўз майдонларида “Хетафе”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли испаниялик мутахассис “Реал Сосьедад”ни 2015 йилнинг кузидан буён бошқариб келаётган эди. Энди унинг ўрнига Иманоль Альгуасиль жамоани вақтинчалик бошқариб турадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!