"Реал" ҳужумчиси мавсумни "Бетис"да якунлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Мариано Диас тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Бетис” 25 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” Диасни ёзда 21,5 млн евро эвазига “Лион”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум мадридликлар сафида бор йўғи 5та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!