
"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧда қандай таркибда иштирок этади? (фото)
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Хесус Валехо 6-16 декабр кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмайди. "Қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан ушбу мусобақада иштирок этадиган 23 футболчи номини ма`лум қилди. Улар орасида эса Валехо йўқ.
Зидан учинчи дарвозабонни таркибга қўшиш учун Валеходан воз кечди. Ўзгаришни эса ўйин бошланишига 24 соат қолганида амалга ошириш мумкин. Фақат, бирор футболчи жароҳат олган тақдирда. "Реал"нинг илк ўйини эса 13 декабрда бўлиб ўтади.
Қуйида "Реал"нинг БААга борадиган таркиби билан танишасиз.
Фикрлар