
"Реал" ўзининг трансфер кампаниясини якунлади
Мадриднинг “Реал” клуби ушбу ёзги трансферлар даврида бошқа футболчи сотиб олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
“Қироллик клуби” раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби жамоага бошқа янги футболчилар керак эмас деб ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар жорий ёзги трансферлар даврида ҳимоячи Тео Эрнандеса (“Атлетико”) ва ярим ҳимоячи Дани Себальоса (“Бетис”) каби футболчилар билан шартнома имзолади.
Ўз навбатида “Реал”ни Альваро Мората, Данило, Фабиу Коэнтрау, Пепе, ҳамда Хамес Родригеслар тарк этишди.
Фикрлар