"Реал" қишки трансферлардаги илк харидини амалга оширди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Браим Диас расман "Реал" Мадрид футболчисига айланди.
Мадридликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли испаниялик футболчининг трансфери учун “қироллик клуби” 15 миллион евро сарфлаган. Бундан ташқари “шаҳарликлар” кейинчалик Диаснинг трансферидн яна 7,3 млн евро бонус ишлаб олишлари мумкин.
Маълумот учун, 19 ёшли Диас “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар