Ўзбек легионери Россияга қарши ўйнашга тайёр!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқинда Россия Премьер-лигаси вакили “Рубин” клубига қўшилган Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши эҳтимолига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев миллий жамоа Россияга қарши ўйин ўтказишга тайёр эканини маълум қилган эди.

- Ҳа, яқинда матбуотда раҳбариятимиз Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини уюштириш устида ишлаётгани ҳақида ўқидим. Бундай учрашувни мамнуният билан ўтказамиз.

Бу ўйинни жуда кутяпман. Жисмоний жиҳатдан биз бир хил даражадамиз, лекин тактик томонлама устунлик кимда эканини ҳозирча аниқ айта олмайман.

Россия терма жамоасига ўхшаган рақибларга қарши ўйинлар биз учун жуда керак, - деди Жаҳонгир Ўрозов.

Жаҳонгир Ўрозов аслида футбол сирларини Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тизимида ўзлаштирган. Асосий жамоа сафида дебютини 2022 йилда ўтказган. 2023 йилда у Туркиянинг “Эюпспор” клубига йўл олди, шундан сўнг Самарқанднинг “Динамо” клуби томонидан ижарага олинди. 2025 йил февраль ойида “Динамо” унинг тўлиқ трансферига эга чиқди.

Ёшлар даражасида Ўрозов 2023 йилда U-20 Осиё кубоги ғолиби бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Ўша йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, турнирда тўртта ўйин ўтказган.

2026 йил баҳорида ҳимоячи катталар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди. Илк учрашувидаёқ, яъни Габонга қарши беллашувда гол уриб, жамоага 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди.

Ёзда Ўрозов Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионати учун терма жамоанинг якуний рўйхатига киритилди. У гуруҳ босқичидаги икки учрашувда майдонга тушиб, жами 93 дақиқа ўйнади: Колумбияга қарши баҳсда захирадан майдонга тушди, Конго билан ўйинда эса асосий таркибда ҳаракат қилди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида “Рубин” 22 ёшли футболчини 100 минг евро эвазига ижарага олиши, шартномада эса уни 700 минг еврога тўлиқ сотиб олиш имконияти кўзда тутилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ягона ўзаро баҳс  2022 йилнинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган. Ўша ўйинда томонлар бир-бирининг дарвозасига йўл топа олмаган ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланган эди.

Машҳур мураббий: Шомуродов менинг ўйин схемамга жуда зўр тушади!

Легионеримиз жамоаси Европа Чемпионлар лигасида рақибни “илма-тешик” қилиб ташлади!

Европа клуби ўзбек футболчиси трансферига қандай муносабат билдирди?

Шомуродовга янги харидор чиқди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
12/08/2026 06:50
Пахтакор хакида нега маълумотлар йук ёки бу сайтга Пахтакор угайми?