Машҳур мураббий: Шомуродов менинг ўйин схемамга жуда зўр тушади!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Элдор Шомуродов жорий ёзги трансферлар ойнаси даврида жамоасини ўзгартириш эҳтимоли ошиб бормоқда.
Ҳозирнинг ўзида 31 ёшли футболчига Туркиянинг ўзидан етакчи клублар жиддимй қизиқиш билдирмоқда. Даъвогар орасида “Фенербаҳче”, “Трабзонспор” ва “Бешиктош” борлиги ҳақида маълумотлар тобора кўпайиб боряпти.
Нуфузли манбалардан бири – karadenizgazete.com.tr сайти трабзонликлар ҳужумчининг ўзи билан принципиал келишувга эришганини ва ҳозир “Истанбул Башакшеҳир”ни трансферга кўндираётганини ёзди.
- “Трабзонспор” Элдор Шомуродов билан принципиал келишувга эришгач, кутилмаганда “Башакшехир”га таклиф билан чиқди.
Хабарларга кўра, бош мураббийи Фатиҳ Текке “Элдор Шомуродов менинг ўйин стратегиямга жуда яхши мос тушади”, деб баёнот берган. “Трабзонспор” Шомуродов эвазига франциялик таянч ярим ҳимоячи Батиста Мендини беришни таклиф қилди ва шунингдек, Истанбул клубига 5 миллион евро пул тўлашга тайёр эканини маълум қилди.
“Башакшеҳир” раҳбарияти ушбу таклифни кўриб чиқаётгани маълум бўлди. Шунингдек, истанбулликлар бош мураббийи Нури Шахин Менди билан бир қаторда руминиялик марказий ҳужумчи Денис Драгушни ҳам ўз жамоасида кўришни истaёгани айтилмоқда.
Бу масалани узил-кесил ҳал қилиш учун клуб ходимлари Менди ва Драгуш билан алоҳида учрашув ўтказишни режалаштирмоқда, - деб ёзди karadenizgazete.com.tr сайти.
Яна бир манба – takagazete.com.tr нашри ҳам “Трабзонспор” раҳбариятининг ўзбек ҳужумчиси трансфери борасидаги режаларини тасдиқлади.
- “Трабзонспор” бош мураббийи Фотиҳ Текке ўз жамоасида юқори прессинг қила оладиган, кучли яккакурашларда иштирок этадиган ва жамоавий ўйинга ҳисса қўшадиган ҳужумчини кўришни хоҳламоқда ва ўзбек форварди Элдор Шомуродов ушбу профилга мос келади, деб ҳисобланмоқда.
Трансфер доирасидаги хабарларга кўра, “Трабзонспор” ҳали расман жамоани тарк этмаган Батиста Мендини “Башакшеҳир”га юборишни, сўнг Элдор Шомуродов учун тахминан 5 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда.
Айтилишича, бундай формула икки клубнинг ҳам талабларини қондириши мумкин.
“Башакшеҳир”нинг УЕФА Конференциялар лигасидан эрта чиқиб кетгани ва 31 ёшли Шомуродов ўз фаолиятида янги босқични бошлашга тайёр экани трансферга туртки бўлиши мумкин.
“Трабзонспор” ҳам, “Башакшеҳир” ҳам таклиф қилинаётган алмашув битими бўйича расмий баёнот бермаган бўлса-да, трансфер бозорида Шомуродов ва Менди рокировкаси ва 5 миллион евро тўлов орқали битим тузиш масаласини кенг муҳокама қилинмоқда, - деб ёзди takagazete.com.tr журналисти Бирол Санжак.
Ўзбек легионери Россияга қарши ўйнашга тайёр!
Легионеримиз жамоаси Европа Чемпионлар лигасида рақибни “илма-тешик” қилиб ташлади!
Европа клуби ўзбек футболчиси трансферига қандай муносабат билдирди?
Шомуродовга янги харидор чиқди!

Фикрлар