Легионеримиз энди Исроилда ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Озарбайжон чемпиони “Сабах” таркибида ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Бокуликлар нуфузли турнирнинг саралашида учта босқичдан муваффақиятли ўтиб, плей-оффга етиб келди. “Сабах” дастлабки уч босқичда Уэльснинг ТНС, Финляндиянинг КуПС ва Даниянинг “Орхус” жамоаларини мусобақадан чиқариб юборди. Жами олтита ўйиндан бештасида зафар қучди ва бир марта данияликларга ютқазди.

“Сабах”нинг плей-офф раундидаги рақиби Исроилнинг  “Хапоэль Беэр-Шева” жамоаси бўлади. Исроилликлар учинчи раундда Сербиянинг “Црвена Звезда” клубини икки учрашувда ҳам (1:0, 2:0) ҳисобида енгди.

“Сабах” футболчилари биринчи  учрашувни 19 август куни Исроилда ўтказади. Жавоб учрашуви 25 август куни Боку шаҳрида ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган Умарали Раҳмоналиев жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси доирасида барча олтита учрашувда ҳам майдонга тушди ва жамоасининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади.

Машҳур мураббий: Шомуродов менинг ўйин схемамга жуда зўр тушади!

Ўзбек легионери Россияга қарши ўйнашга тайёр!

Легионеримиз жамоаси Европа Чемпионлар лигасида рақибни “илма-тешик” қилиб ташлади!

Европа клуби ўзбек футболчиси трансферига қандай муносабат билдирди?

Шомуродовга янги харидор чиқди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!