Республика Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби футболчилари халқаро мусобақага жўнаб кетишди

Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида «The 5th Ari Sports Cup U-15 International Football Tournament» халқаро дўстлик мусобақаси ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун “Ўзбекистон – Жанубий Корея” дўстлик жамиятининг таклифига асосан Республика Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби футболчилари жўнаб кетишди.
 
Ушбу мусобақага ўзбекистонлик футболчилар Бош мураббий Дмитрий Ким ва катта мураббий Ҳикмат Хошимовлар бошчилигида йўл олишди. Мусобақада Жанубий Корея ва КХДРдан иккитадан жамоа ҳамда Хитой, Вьетнам, Ўзбекистон ва Эрондан 1 тадан 15 ёшгача бўлган жамоалар иштирок этишади. 
 
Мусобақа жорий йилнинг 25 октябрь кунидан 3 ноябрь кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!