Рибери “Бавария” билан яна бир йиллик шартнома имзолади
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячи Франк Рибери билан бир йиллик шартнома тузишга эришди, дея хабар беради Kicker нашри.
Манбада ёзилишича, томонлар амалдаги келишувни 2019 йил ёзига қадар узайтиришди. 25 ёшли футболчининг “Бавария” билан тузган олдинги шартномаси мавсум якунига қадар мўлжалланган эди.
Рибери мюнхенликлар сафида 11 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Француз футболчиси “Бавария” 2007 йили “Марсель”дан ўтган эди.
Фикрлар