Риберининг собиқ агенти ундан 3,5 млн евро ундирмоқчи

CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жорий йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтадиган суд мажлисида иштирок этади.

Tecno

Гап шундаки, футболчининг собиқ агенти Бруно Хайдершайд шартномани бузгани учун ундан 3,5 млн евро товон пули талаб қилмоқда.

Агентнинг сўзларига кўра Рибери бундан 11 йил муқаддам унга кейинги трансферининг 10% миқдорида пул ваъда қилган ва шартнома имзолаган. Шундан сўнг у бошқа бир агентнинг хизматидан фойдаланиб “Марсел”дан “Бавария”га кўчиб ўтди ва Хайдершайдга бир тийин ҳам тўламади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!