Ривалдо: "Олтин тўп"га Модрич эмас Роналду муносиб, Месси эса ...
Бразилия терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" клуби собиқ аъзоси, "Олтин тўп-1999" соҳиби Ривалдо Лука Модрич қўлга киритган соврин ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Модрич ажойиб мавсум ўтказди. ЕЧЛда ғалаба қозонди, ЖЧ финалчисига айланди. Бироқ мен Роналдуни танлаган бўлардим.
Португалиялик футболчи ўтган мавсум кўп голлар урди, чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, ЖЧ-2018 доирасида Испания дарвозасига хет-трик амалга оширди. Шу сабабларга инобатга олган ҳолда Роналду "Олтин тўп"га муносиб эди.
Месси ҳақидаам унитмаслигимиз даркор, у топ-3га кириши мумкин эди. Иккала футболчи ҳам ажойиб мавсумни бошдан ўтказишди лекин нима сабабдан соврин уларнинг бирига насиб қилмаганидан ҳайратдаман.
Нима бўлишига қарамай, бундай қарор қабул қилишни ноҳақликдир, - дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.
Фикрлар