Роббен ПСВга қайтиши мумкин
Ads

Голланд клуби 34 ёшли футболчига жамоага қайтишни таклиф қилди. ПСВ бошқарув раиси Тун Гербрандс эйндховенликлар устози Марк ван Боммель бу борада футболчи билан гаплашганлигини айтиб ўтди.

"Ҳа таклиф бўлди. Марк Роббен билан бирга тўп сурган ва собиқ шеригига сўров йўллади. Энди барчаси футболчининг ўзига боғлиқ", - деди Гербрандс.

Маълумот учун, Роббен 2002-2004 йилларда ПСВ сафида тўп сурган.