Роббен фаолиятини якунлаши ҳам мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен жорий мавсум якунлангач жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Менда келажагим ҳақида ўйлашим учун етакрли вақт бор. Аммо, фаолиятимни якунлашим ҳам мумкин. Бироқ, шу билан бирга агар менга маъқул келадиган таклифлар бўлса, уларни қабул қилишга ва яна бир неча мавсум тўп суришга ҳам тайёрман”, - дейди 34 ёшли голландиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Роббен “Бавария” сафига 2009 йил “Реал”дан 25 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида немис гранди сафида жами 19та совринни қўлга киритди.
Фикрлар