Роберто Карлос "Спортинг" клубида иш бошлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси афсонаси Роберто Карлос Лиссабоннинг "Спортинг" клубида спорт директори лавозимида иш бошлаши мумкин. 

Берилган хабарларга қараганда 45 ёшли бразилиялик мутахассис жамоа президентлигига номзод бўлган Руя Хорхе Регонинг асосий режаларига киради. Агар у яқинда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғолиб чиқса, Роберто Карлосни жамоага олиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!