Роберто Карлос билан ўтказиладиган матбуот анжуманининг вақти ва жойи маълум бўлди

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос 28 январь куни пойтахтимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади. 

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

Шундан кейин бразилиялик футболчи Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
24/01/2019 22:01
Ишкилиб бепул келгпн булсин-да