Рожер Федерер Дубай чемпионатини ғалаба билан бошлади

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Дубай шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган мусобақани ғалаба билан бошлади.

Рожер мазкур чемпионатнинг биринчи даврасида германиялик Филипп Кольшрайберни, - 6:4, 3:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирида Федерер испаниялик Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!