"Рома" 35 ёшли Де Россига янги шартнома таклиф қилмоқчи

Римнинг "Рома" клуби ўз етакчиси Даниэле Де Росси билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “бўрилар” 35 ёшли италиялик футболчига 2020 йилга қадар шартнома таклиф қилишмоқчи. Айтиш лозимки, Де Россининг амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Де Росси асли “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади ва клуб сафида 2001 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у римликлар сафида жами 603та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 61та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!