“Рома” посбони Ливерпулга етиб келди

CHERY AUTO

“Рома” жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер “Ливерпуль” клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб келди. Бу ҳақда The Times мухбири Пол Жойс маълум қилди.

Tecno

Маълум бўлишича, бразилиялик 25 ёшли посбон бугун, 19 июль куни тиббий кўрикдан ўтади ва олти йиллик шартнома имзолайди. “Ливерпуль” мазкур трансферга 75 миллион евро сарфлайди. Шу тариқа, Алиссон дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айланади.

Бразилиялик футболчи 2016 йилда “Интернасьонал” клубидан 8 миллион евроэвазига “Рома”га келиб қўшилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию