Роналду, Бейл йўқми, гол ҳам йўқ!

 

Ёзда барча даврларнинг энг яхши тўпурарини йўқотган «Реал Мадрид» бор умидини Гарет Бейлга қаратган эди. Бироқ уэльслик футболчининг кечаги Мадрид дербисидаги анча барвақт олган жароҳати сабаб умидлари пучга чиқди.

Буюк футболчилар катта учрашувларда ўзини кўрсатади, «Реал» мавсумда биринчи бор «Ювентус»га ўтиб кетган собиқ футболчиси Криштиану Роналдуга эҳтиёж сезди.

«Атлетико Мадрид»га қарши нурсиз дурангда «қироллик клуби» рақиб дарвозаси томон умуман йўл топа олмади.

Чоршанба куни Хулен Лопетеги шогирдлари «Севилья»дан 3-0 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бу сафар ҳам улар муҳим очколарни қўлдан бой берди.

«Реал»нинг энг яхши тўпурари йўқлигида Гарет Бейл катта саҳнага чиқиши кузатилганди. Бахтга қарши олдинда қилинган башорат анча эрта содир бўлди. Бейл навбатдаги жароҳатини олди ва биринчи бўлимдаёқ захирага олинди.

Бейлнинг мавсум стартидаги ажойиб ўйинлари кўпчиликда умид учқунларини уйғотганди. У ўз ҳисобига аллақачон 3 гол ёздириб қўйган. У «Севилья»га қарши баҳсда асосий ҳужум қуролига айланганди. Афсуски «матрослар»га қарши баҳсда унга тўлиқ вақт етмади.

Иккинчи бўлимда Дани Себальоснинг майдонга туширилиши ва британиялик футболчининг қайта кўриниш бермагани мадридликлар мухлисларининг умидлари сўнганини кўрсатди.

Энди яқин вақт ичида Исконинг катта эҳтимол билан олдинга чиқарилиши кутилмоқда. У жамоанинг бунёдкорлик ишлари билан шуғуллансада ҳужумга қўшилишни ва уни чиройли тарзда якунлашни ҳам билади.

Себальос эса иккинчи бўлимдаги ўйини билан кўпчиликни ҳайратга солди, у ҳатто «Атлетико»дан ташаббусни тортиб олиб жамоасининг ярим ҳимоясида катта таъсир ўтказишга қарийб эришди. Бироқ бу ғалаба учун етарли бўлмади.

Криштиану Роналдунинг кетиши ортида тўғридан-тўғри меросхўр сифатида кўрилган Марко Асенсиода ажойиб имконият бўлди, аммо тажрибали Ян Облак бирга-бир вазиятда устун келди.

Бошқа тарафдан эса Тибо Куртуа Антуан Гризманн ва Диего Косталарнинг ҳавфли зарбаларини қайтара олди. Очиғини айтганда айнан бельгиялик посбон «Реал»ни мағлубиятдан сақлаб қолди.

«Реал» учун алам қиладигани шу бўлдики, улар азалий рақиблари – каталонияликларнинг сўнгги икки турдан бери очко йўқотаётганига қарамай, қаторасига иккинчи ўйинда турнир поғонасида карвонбоши бўлиб олиш имкониятларини кўкка совурмоқда.

Лопетеги Мадрид дербисида Винисиус Жуниорга дебютини ўтказишга имкон берди. Бироқ бу бесамар бўлди. Винисиус жарима зарбаси ишлаб олганида «Сантьяго Бернабеу»га ташриф буюрганлар сўнгги дақиқалар қаҳрамони – Серхио Рамосга бағишлаб қўшиқ куйлашди. Бироқ марказий ҳимоячининг ҳам ҳаракатлари зое кетди.

Мухлислар шунингдек Роналдунинг рақамини қабул қилиб олган Марианони майдонга ташлашни сўрашди.

Лукас Васкеснинг майдонга туширилиши ҳам туб бурилиш ясамади. У кўпқиррали, ишончли футболчи бўлишига қарамасдан натижага ҳал қилувчи таъсирини кўрсата олмади.

Дарҳақиқат, «Реал»нинг ҳужумда «тишсиз» қолиши уларга қимматга тушиши аниқ. Роналдудан кейинги даврда бу анча жиддий хавф ҳисобланишини барча тушуниб етди, чоғи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!