Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду аввал хабар берилганидек 9 декабрь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтадиган Либертадорес кубоги финал баҳсига ташриф буюрмайди.

33 ёшли португалиялик футболчи ушбу учрашувга Испания футбол федерацияси томонидан таклиф этилди. Бироқ, у “Реал”дан кетгач ҳозир Мадридга қайтишга тайёр эмаслигини ва шу боис ушбу ўйинга боролмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" ўртасидаги баҳсга Роналду ҳамда Мессининг ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98