Роналду ўғлидан хавотирда
Ads
 
"Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ўғлининг келажаги хусусида ҳозирдан бош қотирмоқда.
 
- Ўғлим ҳам мен каби футболчи бўлишини орзу қиламан, албатта, - деди Криштиану Роналду. - Мен секин-аста унинг онгига буни қуйиб бораман. Лекин босим ўтказа олмайман. Ўғлим дарвозабонликни танлашидан хавотирдаман. У отаси сингари ҳужумчи бўлиши керак.
 
 
Криштиану Роналду 2016 йилда ҳужумчи сифатида фаолиятида тўртинчи маротаба дунёнинг энг кучли футболчисига бериладиган "Олтин тўп" совринини қўлга киритди.