
Роналду “қора анъанаси”ни давом эттирди
ЖЧ–2018 турнири 1/8 финали доирасида Уругвай ва Португалия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. “Фишт” стадионида муросасиз кечган баҳсда Уругвай термаси Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳ босқичида 4 та голга муаллифлик қилган Криштиану Роналду плей-офф босқичида гол ура олмади ва ўзининг “қора анъанаси”ни давом эттирди.
Португалиялик футболчи Жаҳон чемпионатларидаги плей-офф босқичларида бирор марта ҳам гол урмаган. Унинг ЖЧ плей-оффларидаги голсиз серияси 500 дақиқага етиб қолди.
Қайд этиш керакки, Роналдунинг азалий рақиби Лионель Месси ҳам ЖЧлардаги плей-офф баҳсларида гол уриш уддасидан чиқмаган.
Комментарии