Россия теннисчилари бошқаларга
 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида давом этаётган нуфузли турнида мезбон теннисчилар муваффақиятли ўйини билан мухлису мутахассисларни хушнуд этмоқда.

Мукофот жамғармаси 710900 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг иккинчи даврасида кутилмаган натижа қайд этилгани ҳам эътиборга молик. Австралия очиқ чемпионати финалчиси Винус Уильямс чорак финал йўлланмаси учун бўлган беллашувда франциялик Кристина Младеновичдан мағлубиятга учради.

Иккинчи давра натижалари қуйидагича бўлди:

Юлия Путинцева (Қозоғистон) — Анника Бек (Германия, LD) 6:4 6:0

Симона Халеп (Руминия, 1) — Ана Конюх (Хорватия) 6:4 7:6

Наталья Вихлянцева (Россия, WC) — Дарья Касаткина (Россия, 8) 7:6 6:2

Светлана Кузнецова (Россия, 3) — Дарья Гаврилова (Австралия) 6:1 6:3

Роберта Винчи (Италия, 6) — Андреа Петкович (Германия, Q) 6:4 6:4

Елена Веснина (Россия, 5) — Ализе Корне (Франция) 2:6 6:3 6:3

Кристина Младенович (Франция) — Винус Уильямс (США, 4) 6:3 6:1

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)