Россияда биринчи халқаро боксчилар форуми ўтказилади

  • 25 январь, 2018, 22:36
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Сочи шахрида 1-4 февраль кунлари Биринчи халқаро боксчилар форуми бўлиб ўтади.

Жаҳон бокс тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу форумда дунёнинг етакчи бокс ташкилотлари раҳбарлари, Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари, промоутер ва менеджерлар ҳамда бокс бўйича мураббийлар ўртасида муштарак тортишувлар бўлиб ўтади.

Мазкур форумда Ўзбекистон боксининг юлдузлари Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳобиддин Зоировлар хам қатнашишади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!