Россиялик гўзал теннисчи Бирмингем кортларида ғалаба қозонди
Бирмингем аёллар ўртасида ўтаётган “Nature Valley Classic – Birmingham” турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
“Premier” туркумидаги турнирнинг илк босқичида россиялик Дарья Касаткина чехиялик Кристина Плишковани 3:6, 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Испаниялик Гарбинье Мугуруса эса яна бир рус теннисчиси Анастасия Павлюченкова устидан 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, франциялик Ализе Корне россиялик Екатерина Макаровани 5:7, 6:4, 6:1 ҳисобида енгди.
Фикрлар