Рўзиқул Бердиев: Таркибимиз қанчалик ёш ва тажрибасиз бўлмасин, вазиятдан чиқишимиз керак

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, шу куни Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги рақибимиз бизга нисбатан жуда тажрибали эди. Маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа. Улар ушбу маҳорати эвазига, бугун тўпни яхши назорат қилишди. Бу орқали бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади. Албатта бугун ўтган ўйинга қараганда ўйин суръати ҳам паст бўлди. Афсуски ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди. Ўйлайманки, ёш футболчиларимиз бундай ўйинларда тажриба ортиради ва келгусида керакли ўйин амалиётига эга бўлишади.

Ғалаба қозонишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда ҳоҳлаяпмиз, афсуски буни уддалай олмаяпмиз. Аммо шу мақсаддаги ҳаракатимизни тўхтатмаймиз.

Таркибимиз қанчалик ёш ва тажрибасиз бўлмасин, биз вазиятдан чиқишимиз керак. Биз биламиз, мухлислар биздан ғалаба кутишаяпти.

Албатта, Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳам бизга панд бераяпти. Уни тезроқ сафга қайтишидан умид қилиб қоламиз”, - дейди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!