Рустам Қосимжоновнинг шогирди жаҳон чемпиони бўлиши мумкин
Шу кунларда Буюк Британия пойтахти Лондонда шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Таъкидлаш керакки, шахмат тожи учун ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда АҚШлик Фабиано Каруанолар ўзаро дона суришмоқда. Кеча ушбу шахматчилар 8-партияни ўйнашди ва бу ўйин дуранг билан якунланди. Ҳисоб эса ҳозирча дуранг – 4:4.
Мусобақа қоидаларига кўра шахматчилар ўзаро 12 партия дона суришади. Агар шунда ҳам дуранг қайд этилса, ғолиб номи тай-брейкда аниқланади.
Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз, шахмат бўйича ўзбекистонлик ягона жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ушбу мусобақада АҚШлик Фабиано Каруанога секундантлик қилмоқда.
Фикрлар