Сабина Шарипова чорак финалда дугонасига қарши ўйнайди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Сингапурда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирда иштирок этмоқда.
 
Кеча мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Сабина болгариялик Элитса Костовага қарши кортга чиқди ва 6:3, 2:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
 
Энди теннисчимиз чорак финалда жуфтлик баҳсларидаги шериги ҳиндистонлик Анкита Раина билан рақобатлашади. Шунингдек, Сабина ва Анкита жуфтлик беллашувларининг чорак финалида голландиялик теннисчилар Куирине Лемоин ва Арантха Русни синовдан ўтказишади.
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!