Сабина Шарипова энди болгариялик теннисчи билан ўйнайди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Сингапурда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирда иштирок этмоқда.

Соврин жамғармаси 25,000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида Сабина хитойлик Кай-Лин Жангни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва иккинчи даврада болгариялик Элитса Костовага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида эса С.Шарипова ҳиндистонлик Анкита Раина билан белгиялик Кимберил Циммерман ва Грит Минненга қарши кортга чиқди.

Ушбу учрашувда Кимберил ва Грит ҳисоб 4:4 бўлиб турган вазиятда ўйинни давом эттирмасликка қарор қилишди ва мағлубиятни тан олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!