Сабина Шарипова мағлуб бўлган турнирда Ольга ғалаба қозонди

Россиялик теннисчи Ольга Дорошина Шэньчжэнда ўтаётган ITF турнирини ғалаба билан бошлади.

Ольга мусобақанинг биринчи даврасида мезбонлар вакили Йин-Йин Дуанга қарши кортга чиқди ва 6:4, 1:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Дорошина иккинчи даврада канадалик Кэрол Жаога қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчис Сабина Шарипова иштирок этиб, илк даврада мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!