Садио Мане: "Ливерпуль" АПЛда чемпион бўлади

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Садио Мане жамоаси билан АПЛ чемпионлигини қўлга киритишига ишонмоқда.

Ҳозирда “қизиллар” 16 турдан сўнг энг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити”ни 4 очкога ортда қолдириб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Биз бунга шубҳа қилмаймиз. Аминманки, “Ливерпуль” чемпион бўлади. Ҳар доим эрталаб турганимда ҳаёлимга биз бугун ғалаба қозонмаймиз деган фикр келмайди. Биз “Ливерпуль” лигадаги энг яхши жамоа эканлигини исботлашга қарор қилганмиз.

– Ҳа, бир неча йил олдин “Ливерпуль”да АПЛда ғолиб чиқиш имкониятлари бўлган, аммо бу ҳақда ўйлашни ёқтирмайман. Бугунгиси муҳим, – дейди Мане.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!